Кўкрак нишонини олиб бериш ва фуқарони ўқишга киритиш эвазига 3 400 АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди
Самарқандда яна бир мансабдор шахс пора билан қўлга тушди.
Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти вилоят бошқармаси ходимлари тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 1994 йилда туғилган вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси миллий ва ноолимпия спорт турларини қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси К.Ш. маҳаллий фуқаролардан бирига “Яхши хизматлари учун фидойи инсон” кўкрак нишонини олиб бериш учун 1 000 АҚШ доллари, бошқа бир фуқарони эса мансабдор танишлари орқали Қарши халқаро университетининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 2 400 АҚШ доллари талаб қилиб қилгани аниқланган. Улардан жами 3 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.