Конституцияга таклифим бор: Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқлансин

Яшаш ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқи. Шу маънода юртимизда ўлим жазоси тақиқланганлигини Конституция даражасида белгилаш ғоятда муҳим.

Гарчи ўлим жазоси анча йиллар илгари бекор қилинган бўлса, бу қоида Асосий қонунимизда акс этса, уни энди ҳеч қачон қўлланмаслиги кафолатланади. Бу инсонпарварлик халқимиз учун энг катта қадриятлардан бири эканлигининг далолати бўлади.

Умуман, қанчалик оғир жиноят содир этган бўлса ҳам ҳеч ким ўлим жазосига дучор этилиши мумкин эмас. Яратган берган инъомни фақат унинг Ўзи қайтариб олиши мумкин.

Мамлакатимизда ўлим жазоси бекор қилинганлиги ва қўлланмаслигини энди Конституция даражасида белгилаш биз инсонпарварлик нуқтаи назаридан энг тўғри йўлда эканлигимизнинг амалдаги исботи бўлади.

Суюн Каримов,

Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири, профессори.