Коронавирус: Бугунгача дунёдаги вазият

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси берган маълумотга кўра, мамлакат ичида бугунги кунга қадар 80860  нафар (15 март ҳолатига – 80844   киши) касалга чалинганлар қайд этилган. SCMP (South China Moring Post) нашрининг ҳисоботига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони дунё бўйлаб 168,7 минг нафарга етган (15 март ҳолатига – 156767).

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) берган сўнги маълумотга кўра, Хитой ҳудудидан ташқарида бугунги кунга қадар 72649 нафар касалланган аниқланган. Сўнгги суткада 10982 нафар янги касалланиш ҳолатлари аниқланган. Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 143 мамлакатда қайд этилган. Хитой ҳудудидан ташқарида 2531 нафар (14 март ҳолатига – 2198) одам касаллик оқибатида вафот этган.

Жами: 6510 инсон коронавирус оқибатида вафот этган.

Коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони дунё бўйлаб 70528 нафарни ташкил этади (15 март ҳолатига).