Коронавирусга чалинган беморлар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиши керак?

➖ COVID-19 билан касалланганлар учун таомлар енгил ҳазм бўладиган, витамин, микроэлемент ва оқсилга бой бўлиши керак.

Таомларни кичик ҳажмда барра салат ва кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади.

Булар — қайнатма шўрвалар, қийма гўштларидан тайёрланган котлетлар, тефтеллар, фрикаделкалар, балиқ гўшти, творог, сувда қайнатиб чала пиширилган тухум, дуккаклилардан тайёрланган суюқ таомлар, арпа бўтқалари.

Шунингдек, кўп миқдорда суюқлик ичилиши мақсадга мувофиқ. Турли мева шарбатлари, компотлар, кўк чой, лимон, смородина, занжабил, асал ва малина чойлари шулар жумласидан.

Бу ҳақда CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълумот берди.