Коронавируснинг янги аломати беморларнинг оёқларида аниқланди
- 16.04.2020 14:24
- 1068
- COVID-19
Оёқлардаги тошмалар коронавирус аломатларидан бири бўлиши мумкин. Италиялик ва испаниялик шифокорлар шундай хулосага келишгани ҳақида Metro нашри хабар берди.
COVID-19 ташхиси қўйилган ҳар бешинчи италиялик беморда тери муаммолари қайд этилмоқда. Бу аломатлар кўпроқ ўсмир ва ёш болаларда кузатилган.
Коронавирус оқибатида пайдо бўлаётган тошмалар қизамиқ тошган вақтда кузатиладиган тошмаларга ўхшашлиги Испания педиатрлар уюшмаси томонидан таъкидланди. Одатда бундай тошмалар оёқ бармоқларида пайдо бўлиб, кейинчалик танада из қолдирмай йўқ бўлмоқда.
Шифокорлар одамларни шундай тошмаларга жиддий эътибор беришга ва шундай аломатлар пайдо бўлганда, ўзларини алоҳидалашга чақирмоқдалар. Шу билан бирга мутахассислар, тошмалар пайдо бўлган тақдирда зудлик билан шифокорга мурожат қилишга ҳожат йўқлигини, фақатгина ўзини алоҳидалаб, саломатликни назорат қилишни маслаҳат бермоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа