Коррупцияни қандай тўхтатиш мумкин?
1994 йил сўнггида “Finansial Tames” газетаси 1995 йилни “Коррупцияга қарши кураш йили”, деб эълон қилганди. Бирлашган Миллат ташкилоти коррупцияга оид саводхонликни ташвиқот қилиш учун 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни, деб эълон қилди ва бу кун 2004 йилдан буён дунё миқёсида нишонланади.
Сана муносабати билан вилоят статистика бошқармасида тизим ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.
- Сингапур дунёда коррупциясиз давлатлардан бири ҳисобланади, - дейди бошқарма бош юристконсульти Элдор Темиров. – Улар бунга ишчилар маошини бир неча баробар ошириш ва маълум маддатдан сўнг пора олган ходимларни ёппасига жазолаш орқали эришган. Юртимизда ҳам кейинги йилларда коррупцияга қарши кураш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, ҳисобот ва бошқа турдаги қабул қилинадиган ҳужжатларни қоғоз кўринишидан электрон шаклга ўтказилмоқда. Давлат хизматлари марказларининг ташкил этилгани ҳам ноқонуний пул айланишига чек қўйишга қаратилган. Давлат идораларининг хизматлари ҳам босқичма-босқич давлат хизматлари марказларига ўтказилмоқда. Таҳлилларга кўра, коррупциянинг 63 фоизи иқтисодий муамммолар, 17 фоизи бюрократия, 10 фоизи монополия ва бошқа сабаблар туфайли юзага келади.
Семинарда коррупциянинг салбий оқибатлари тўғрисида фикрлар билдирилди.
Ў.ХУДОЙБЕРДИЕВ.