Ковид билан касалланиб соғайган беморлар яна 90 кун вирус тарқатувчи ҳисобланадими?

Америка Қўшма штатлари олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра ҳам КОВИД касаллигини ўтказган баъзи инсонлар организмидаги қон таркибида 90 кунгача вирус айланиб юриши тасдиқланган.

Бу даврда инсон тарқатувчи сифатида бўлиб юриши ҳақида бир неча олимлар ёзмоқда. Лекин бу маълумотлар тўлиқ тасдиқланмаган. Аммо касалликнинг ўрта оғир, оғир ва ўта оғир даражасидаги беморлар бир ой ва ундан кўп муддат касаллик жараёнини кечирмоқда. Бу инсон организмига тушган вирус юкламаси, унга нисбатан организмнинг жавоб реакцияларига ҳам боғлиқ.

Бугунги кунда вирус тарқатувчанлиги, касаллик организмда келтириб чиқарувчи аломатлар, инсон организмининг жавоб реакцияси, касаллик асоратланиши ва реабилитация жараёни бўйича шифокорлар ва олимлар доимий равишда изланишлар олиб бормоқда.

Бу эса яна бир бор, касалланган беморларни алоҳидалаш, яқинлари, фарзандлари ва ота-оналари билан бориш-келишни камайтириш, умуман, уйдан ташқарига чиқишни чеклаш кераклигини билдиради.

Бу ҳақда АОКА штабида ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълумот берди.