Ливан қирғоқлари яқинида ҳалокатга учраган кема қурбонлари дафн қилинди, бедарак йўқолганлар қидирилмоқда

Ливанда муҳожирлар бўлган кема ҳалокатида вафот этганларнинг дафн маросими бўлиб ўтган. Ҳавога ўқ узган оломон Триполи кўчалари бўйлаб ўтиб, тобутларни дастлаб масжидга, сўнгра дафн қабристонга кузатган.

Шанба куни кечқурун Ўртаер денгизида Ливан қирғоқларидан бир неча километр узоқликда асосан Ливандан, шунингдек, Сурия ва покистонлик 84 нафар муҳожир бўлган гавжум қайиқ ағдарилиб кетган. Камида олти киши чўкиб кетган. Қурбонлар орасида гўдак ҳам бор. Яна 30 нафари бедарак йўқолганлар рўйхатида. Қидирув операцияси давом этмоқда.