Маҳаллий кенгашлар фаолияти сессия ишида муҳокама қилинади
- 21.05.2020 13:00
- 273
- Самарқанд
Эртага, 22 май куни халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтади.
Сессия кун тартибидан Олий Мажлис Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни ўрганиш якунлари тўғрисидаги ҳамда бошқа масалалар жой олган.
Сессия онлайн тарзда ташкил этилади ва унда Сенат раиси ўринбосари З.Низомхўжаев, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Т.Мадумаров иштирок этади.
Теглар:
вилоят сессияси