Мактаблар қўшимча биноларга муҳтож

Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилди.

Унда Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Паст Дарғом, Пайариқ туманлари аҳолиси мурожаат ва таклифларини давлат идоралари, вазирлик, вилоят ташкилотлари вакиллари эшитиб, билдирилган масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Жумладан, фуқароларнинг халқ таълими тизими, соҳадаги мавжуд камчиликларга оид мурожаатларини Халқ таълими вазири ўринбосари И.Жўраев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Усмонов қабул қилди.

Мурожаатларда умумий ўрта таълим мактабларига қўшимча бинолар қуриш, таълим муассасаларига ишга жойлашишга доир масалалар акс этди. Фуқароларга таълим муассасаларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, кўзда тутилган режалар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, муаммоларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал қилинди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.