МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси ва туман, шаҳар бўлимлари 13 минг 600 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқларини тиклади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи Алишер Зокиров бюро ташкил топгандан буён бошқарма томонидан 642 минг 204 та ижро ҳужжати юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилганини таъкидлади. Ижрога қаратилган мажбурий мулкий ундирувларнинг умумий миқдори 3,3 триллион сўмни ташкил қилган.

Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 2,7 триллион сўмлик 470 минг 393 та ижро ҳужжати бўйича якуний қарорлар қабул қилинган. 379 минг 754 та ижро ҳужжати юзасидан 1,7 триллион сўмлик тўлов ва қарздорликлар ундирилган.

– Бюро ташкил топганидан буён ўтган 2,5 йил мобайнида вилоят бошқармаси ҳамда туман, шаҳар бўлимларига жами 36 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган ва уларнинг 16416 таси қаноатлантирилиб, 13625 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, – деди А.Зокиров. – Ҳал қилинган мурожаатларнинг салмоқли қисми, яъни 17244 таси алимент ундириш юзасидан ҳамда 8143 таси энергия ва сув ресурсларини етказиб бериш, истеъмолни назорат қилиш масалалари бўйича бўлди.

Ғолиб ҲАСАНОВ.