Москвага сўнгги 28 йилдаги энг кучли қор ёғди. Аэропортларда 30 дан ортиқ рейс кечиктирилди ёки бекор қилинди
Москвада ойлик ёғингарчилик нормасининг бешдан бир қисми тушди. Бунақа қор пойтахтда 28 йилдан бери биринчи ёғиши, деди “Фобос” об-ҳаво маркази етакчи ходими Евгений Тишковец “РИА Новости”га.
“Москвада ўтган кун давомида фаол тўлқинли атмосфера фронтининг таъсири натижасида бу кунга энг кучли аномал қор ёғди», деди синоптик.
Метеорология станциясида бундай кучли қор 1993 йилдан бери биринчи марта ёғиши, ўшанда тўққиз миллиметр қайд этилганини таъкидлашди.
Бугун эрталаб қор ёғиши фонида Москванинг учта аэропорти - "Внуково", "Домодедово" ва "Шереметево"да 30 дан ортиқ рейслар кечиктирилган ёки бекор қилинган, дейилади "Яндекс.Расписание" хизмати маълумотларида.
Бугун тонгда Москва аэропортларида соат 07:45 (Тошкент вақти билан 9:45)да олинган маълумотларга кўра, «Внуково»да бешта, «Домодедово»да тўққизта, «Шереметево»да бешта рейс кечиктирилган, 16 таси бекор қилинган.