Наздингизда кечирилмасдек туюлган гуноҳлар бор, лекин...
- 06.05.2019 11:24
- 106
- Маданият
Мингларча гул бор, лекин атиргулнинг ифори бошқа...
Миллионларча инсон бор, аммо севганларимизнинг дийдори бошқа...
Минглаб шаҳарлар бор, лекин Макканинг муҳаббати бошқа...
Ҳафтада етти кун бор, лекин Жума кунининг хосияти бошқа...
Бир қанча ойлар бор, аммо Рамазоннинг кутилиши, ҳаяжони, ифори, баракоти бошқа...
Юзларча кеча бор, аммо бу ойдаги бир кечанинг фазилати бошқа...
Жаннатнинг эшиклари кўп, лекин фақатгина рўзадорлар кирадиган Райён эшигидан виқор билан Роббимнинг жамолига яқинлашяпман, деган орзу билан кириб боришнинг лаззати бошқа...
Наздингизда кечирилмасдек туюлган гуноҳлар бор, лекин Рамазоннинг ҳурматидан уларни кечириб, биринчи бўлиб сиз салом беришингизнинг роҳати бошқа...
Эртанинг бахти билан яшаётган қалбларга кириб келган РАМАЗОН муборак!
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа