Ноодатий мажбурий ижро: Келиннинг сарполари МИБ орқали ундириб берилди
- 06.08.2024 10:26
- 249
- Жамият
Ургутда келишмовчилик сабаб бузилган оила бошқа-бошқа яшай бошлайди. Орадан вақт ўтиб келин куёвдан сепини қайтариб ололмагач, судга мурожаат қилган.
Бюронинг Ургут туман бўлими иш юрутувига фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг ажримига асосан даъвогар фойдасига жавобгар – куёв томондан 33 турдаги мол-мулкларини олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Бюронинг Ургут туман бўлими давлат ижрочиси Шавкат Суюнбоевнинг маълум қилишича, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор даъвогарга тегишли мол-мулкларини қаршилик кўрсатмасдан топшириш акс ҳолда мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Шундан сўнг ундирувчи ижро манзилга чақиртирилиб даво аризасида кўрсатилган 33 турдаги мол-мулкларини олиб берилиши таъминланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд