Нурободда сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик шаклланмоқда
Нуробод туманидаги Олға маҳалласи ҳудудида Туркия технологияси асосида ёмғирлатиб суғориш тизимини қўллаш ишларига киришилмоқда.
Туркиянинг машҳур “АФКО” фирмаси бренди остида ишлаб чиқилган “Пиват” деб аталувчи махсус қурилма 50 гектар ер майдонини доира шаклида бир текис суғориш имконини беради.
- Ускуна лалмикор ерларни суғориш учун мўлжалланган, - дейди тадбиркор Фахриддин Қаршиев. – Интенсив суғориш орқали биз сезиларли даражада сувни тежаш имкониятига эгамиз. Сув захираларимиз ер ости сувлари ва махсус ҳовузлардан иборат. Сентябрь ойидан буғдой, арпа каби донли экинлар экиб, янгича суғориш услубини синовдан ўтказамиз.
Биз бу маълумотларни Нуробод тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ушбу маҳаллада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ҳудуддаги янгилик ва ўзгаришлар билан яқиндан таништириш мақсадида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун ўтказилган пресс-турда олдик. Тадбиркорнинг айтишича, у келгусида 600 гектар ер майдонида ана шундай қулай деҳқончилик қилишни мақсад қилган.
Жасурбек ШУКУРОВ.