Нурободнинг чекка қишлоғида янги МТТ иш бошлади

Бугун Нуробод туманининг Олға маҳалла фуқаролар йиғинида янги бунёд этилган 10-мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

160 ўринга мўлжалланган мазкур муассаса қурилишига Республика бюджетидан 7 миллиард 300 миллион сўм мағлаб сарфланди.

Бугунги кунда туманда 15 та давлат, 2 та хусусий-шерикчилик асосидаги, 1 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 60 та уй-боғчалар фаолият йўлга қўйилди. Бу эса йил якунига қадар туман болажонларининг 31 фоизини МТТларга қамраб олиш имкониятини яратади.

Дилобар АМИРОВА.