Октябрдан бошлаб бир миллиондан ортиқ контингент эмланади

2020 йилнинг 1 октябридан бошлаб, Ўзбекистон бўйича 516174 нафар ўқитувчи, 223426 нафар МТМ ходимлари, 534 минг нафар тиббиёт ходимлари, жами — 1 миллион 273600 нафар контингент гриппга қарши эмланиши кўзда тутилган.

Бунинг учун 1,5 миллиондан ортиқ доза вакцина керак бўлади.
Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Тошкент шаҳар СЭОМ иммунопрофилактика бўлими мудираси Вазира Муталова маълум қилди.