Олимпиада чемпионлари ўз давлатларида қандай рағбатлантирилади?

Катта ғалабалар билан қайтган Олимпиада ва паралимпиада иштирокчилари ўз она юртларида турлича кутиб олинади. Kazinform агентлиги мухбири дунёнинг турли мамлакатларидаги спортчиларга Олимпия ўйинлари медаллари учун қандай мукофотлар тўланишини аниқлади.

2024 йилда баъзи спорт ташкилотлари биринчи марта спортчиларни мукофотлашга қарор қилди. Мисол учун, “World Athletics (Жаҳон енгил атлетика федерацияси) барча олтин медаллар соҳибларига 50 минг доллардан мукофот берилишини эълон қилди.

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) бокс бўйича олтин медаллар соҳибларининг ҳар бирига 100 минг АҚШ доллари, кумуш медаль учун 50 минг доллар ва бронза медали учун 25 минг доллар тўлашини маълум қилди. Бундан ташқари, 5-ўринни эгаллаган спортчиларга ҳам 10 минг АҚШ долларидан берилади.

Бир қатор давлатлар ўз олимпиячиларини тақдирлайдилар

Париж Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган гонгконглик спортчилар энг катта пул мукофоти – 6 миллион Гонконг долларини олади, бу тахминан 770 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Сингапур индивидуал спорт турлари бўйича ғолибларга ўзининг “Major Games Award”  мукофот дастури орқали 1 миллион Сингапур доллари, яъни 700 минг АҚШ долларини таклиф қилади. Жамоавий спорт турлари бўйича ғолибларга 2 миллион Сингапур доллари ёки қарийб 1,6 миллион АҚШ доллари тўланади. Кумуш медаль соҳиблари юқоридаги суммаларнинг 50, бронза медаль соҳиблари эса 25 фоизини олади.

Paris 2024: Pereira, Lo savour honour as Singapore's Olympic campaign opens

Қозоғистон, Малайзия, Марокаш, Италия, Венгрия ва Миср Париж Олимпиадаси медаллари учун 112 мингдан 365 минг АҚШ долларигача бўлган олти рақамдан иборат суммани таклиф қилади.

Picture background

Ўзбекистонда олтин медални қўлга киритган спортчиларга 200 минг АҚШ доллари, кумуш медаль учун 100 минг АҚШ доллари ва бронза медали учун 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилишини кўпчилик билса керак.

19 sport turida 90 nafar sportchi bilan – Parij-2024 Olimpiadasida  O'zbekiston sharafini kimlar himoya qiladi?

Грузия ҳукумати медаль эгаларига 250 мингдан миллион ларигача, тўлайди, АҚШ долларида бу 92 мингдан 368 минггача бўлган маблағни ташкил этади.

Олтин медаль соҳибига Ҳиндистон ҳукумати 90 минг АҚШ доллари, Ҳиндистон Олимпия ассоциацияси эса 120 минг доллар тўлайди.

Paris 2024: Indian men's 4x400m relay team qualifies for Olympics - India  Today

АҚШда Олимпиада олтин медали соҳиблари 37,5 минг доллар, кумуш ва бронза медали соҳиблари мос равишда 22,5 минг ва 15 минг доллар олади. Спортчиларни рағбатлантириш бўйича Миллий спорт ташкилотларининг ҳам дастурлари мавжуд. “Living The Dream Medal Fund” жамғармаси кураш бўйича Олимпия олтин медаллари учун 250 минг доллар, “USA Swimming”  эса сузиш бўйича олтин медаллар учун 75 минг доллар таклиф қилмоқда.

Picture background

Францияда ҳам ғолиблар катта миқдорда мукофотланади. Парижда олтин медаль учун бонус миқдори 125 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Кумуш ва бронза учун мукофот пуллари мос равишда 100 минг ва 80 минг долларни ташкил қилади. Францияда 2008 йилдан бери меҳнатга лаёқатли ва Паралимпия ўйинлари совриндорлари қўлга киритган медалига қараб бир хил миқдорда пул оладилар.

Picture background

Спортчилари Олимпиадага қатнашсагина кифоя бўлган мамлакатлар ҳам бор. Ироқлик оғир атлетикачи Али Аммар Ёсир 2024 йилги олимпия ўйинларида иштирок этишини кафолатлаганидан сўнг у ер участкаси, ойлик стипендия ва 7 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот олди, деб ёзади “Iraqi News Agency” (INA) ахборот агентлиги.

Айрим давлатлар, хусусан, Буюк Британия, Норвегия ва Швецияда Олимпиада совриндорларига пул мукофотлари тўлаш кўзда тутилмаган.