Ўқитувчиларнинг 383 миллион 560 минг сўм иш ҳақи ундириб берилди
Ургут тумани адлия бўлими Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги қарорига асосан туман халқ таълими бўлими томонидан ходимлар айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўланишини мониторинг асосида ўрганди.
Туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси Ж.Хушназаровга кўра, ўрганиш натижасида туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг 101 нафар ходимига тўланиши лозим бўлган 383 миллион 560 минг сўм миқдоридаги иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланган.
"Ўрганишларимиз натижасида ушбу маблағ тўлаб берилиши тўлиқ таъминланди", дейди Ж.Хушназаров.