Осиё тараққиёт банки Тожикистонга коронавирус билан курашишга ёрдам беради

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) коронавирус пандемияси билан кураш олиб бораётган Тожикистон соғлиқни сақлаш тизими ходимларига қўшимча ҳимоя воситалари сотиб олиш учун 928 минг АҚШ доллари қийматида маблағ ажратди. Бу ҳақда ОТБнинг Душанбедаги ваколатхонаси матбуот котиби Татьяна Евстифеева РИА Новости нашрига маълум қилди.

“928 минг доллар қийматидаги ОТБ гранти тиббий маҳсулотлар сотиб олишга сарфланади. Жумладан, ҳимоя нимчалари, ниқоблар, қўлқоплар, бош кийимлар ва бошқа зарурий воситалар”, деди у.

Евстифееванинг сўзларига кўра, тиббий маҳсулотлар уч босқичда олиб келинади. Биринчиси август ойида Камбожидан келиши кутилмоқда. Иккинчи ва учинчилари эса август-сентябр ойларида Хитойдан келтирилади.