Ота-она қандай ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинади?

Саволга фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди судьяси Феруз Каримов жавоб берди.

- Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 79-моддасида аниқ жавоб берилган, - дейди Ф.Каримов. - Яъни, ушбу моддага асосан ота-она (ёки улардан бири) ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

- узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

- ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

- муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса;

- ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

***

Ушбу видеолавҳа ва мақола халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти лойиҳаси асосида тайёрланди.