Ўтган йили энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари пенсия (нафақа) ва солиқ соҳасида аниқланган

2022 йилда давлат органлари ва ташкилотларининг иш фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилаётганлиги юзасидан 2121 та давлат органлари ва ташкилотларида 2499 марта назорат тадбирлари ўтказилган.

Адлия идоралари томонидан ўтказилган ўрганиш ва мониторинг натижасида 446 984 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Қонунбузилиш ҳолатларининг 128 847 таси (29 %) пенсия ва нафақа;
69 885 таси (16 %) солиқ;
49 835 таси (11 %) таълим;
31 610 таси (7 %) меҳнат ва бандлик,
16 773 таси (4 %) соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларга тегишли.

Мазкур ҳолатлар юзасидан судларга 3070 та жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларида ариза, тегишли органларга 1376 та маъмурий жавобгарликка тортиш, 16 та жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилган.

Натижада жисмоний ва юридик шахсларга 102 млрд. 969 млн. 405 минг 864 сўм маблағ ундириб берилган.