Ўтган йили истеъмолчилардан 606 та ариза тушган, уларнинг 98 фоизи истеъмолчи фойдасига ҳал этилган
- 15.03.2019 13:55
- 39
- Таълим
СамИСИ академик лицейида "15 март - Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни" муносабати билан "Юксак истеъмол маданияти сари" мавзусида тадбир бўлди.
Соҳа ходимлари 2018 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида сўз юритди. Иштирокчиларга фармон ва қарорлар, соҳадаги ўзгаришлар ҳақида тушунчалар берилди.
Тадбирда йигит-қизлар фикр-мулоҳазаларини билдирди ва ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
2018 йилда ҳудудий бирлашма ва унинг қуйи жамиятларига 606 та ариза келиб тушган бўлса, уларнинг 594, яъни 98 фоизи истеъмолчи фойдасига ҳал этилган.
Теглар:
СамИСИ