Ўз фарзандини 9 минг АҚШ долларга сотаётган ота-она қўлга олинди

2019 йил 17 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 23 ёшли С.И. ва расмий никоҳсиз рафиқаси 26 ёшли Г.Т. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Г.Т.нинг 2018 йил 26 октябрь куни дунёга келтирган ўғлини сотишга қарор қилдилар.

Улар таниши 27 ёшли С.И. исмли аёлга 9 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.