Ўзбекистон картошка етиштириш, сақлаш ва экспорт қилишда Эрон тажрибасини қўллаши мумкин

Бу бўйича Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброҳим Эргашев бошчилигида делегациянинг Эронга ташрифи давомида келишувга эришилган.

Ташриф доирасида Ҳамадон вилоятидаги картошка етиштириш бўйича "Golden Feeder Co." компанияси директори Моҳаммадреза Жамализаде ва "Soltani" компанияси директори Қорбан Солтани билан учрашувлар ташкил этилган.

Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, ушбу компанияларнинг картошка етиштириладиган майдонлари ва омборхоналарда сақланаётган маҳсулотлар ҳолати билан танишган.

Томонлар келгусида картошка етиштириш ва экспорт қилиш йўналишида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, дея хабар беради “Дунё” АА.