Ўзбекистон рекорд ҳажмда пиёз экспорт қилди
- 12.07.2023 12:04
- 242
- Иқтисодиёт
Мамлакат пиёз экспортига қўйилган чекловлар бекор қилинган кундан деярли 4 ой ўтди ва у даврда ушбу маҳсулот рекорд ҳажмда ташқи бозорларга етказиб берилган.
"EastFruit" таҳлилчилари ўзбек пиёзининг асосий харидорлари Қозоғистон ва Россия экани ва улар умумий экспортнинг деярли 90 фоизини харид қилгани қайд этган.
Жорий йилнинг март ойи ўрталаридан ва июнь ойи охиригача ташқи бозорларга 222,8 минг тонна пиёз жўнатилиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 53 фоиз ўсишни ташкил қилган.
Теглар:
пиёз