Кўк пиёзнинг фойдали хусусиятлари
- 07.06.2019 17:36
- 1820
- Саломатлик
Кўк пиёз таркибидаги фитонцидлар бактерия ва инфекцияларга қарши курашади. Қадимда денгизчилар очиқ денгизга чиқишдан аввал қуритилган кўкпиёзни ўзлари билан олар экан.
У кемада тарқалиши мумкин инфекцион касалликлардан ҳимоялаган. Ҳатто, қуритилган кўк пиёз таркибида ҳам қон томирлар деворини мустаҳкамлайдиган С дармондориси сақланиб қоларкан.
Кимларга мумкин эмас: ошқозон-ичак ва жигар хасталикларининг оғир кўринишларидан азият чекувчи кишиларга бу кўкатни эҳтиёткорлик билан тановул қилиш тавсия этилади
Гўзаллигимиз учун: кўк пиёз таркибидаги табиий керотин моддаси сочимиз тезроқ ўсишига ва мустаҳкам бўлишига хизмат қилади.
Шунингдек, янги кўк пиёз иштаҳани очади ва таомни кўркам қилади. Кўк пиёз овқатни яхши ҳазм бўлишини таъминлайди. Кўк пиёз инсон организми учун зарур бўлган микроэлементлар ва протеинлар, шунингдек, провитамин А ва РР, С витаминларни ўз ичига олган.