Ўзбекистонда етарлича пиёз захираси мавжудлиги маълум қилинди
- 20.01.2023 19:40
- 92
- Ўзбекистон
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳозирги кунда мамлакатимизда нафақат пиёзнинг, балки барча асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захираси мавжуд ва ўрнатилган тартибда сақланмоқда.
2022 йилда республика бўйича барча тоифа хўжаликларида 91,1 минг гектар майдонга пиёз экилиб, 1,9 млн. тонна, шундан август-сентябрь ойларида 665 минг тонна кузги ҳосил етиштирилди.
Етиштирилган пиёз ҳосилининг 1,2 млн. тоннаси аҳоли истеъмолига, 203 минг тонна экспортга, 93,2 минг тонна захирага, 210 минг тонна умумий овқатланиш ва қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилган.
"Бугунги кунда, жойлардаги захира қилинган пиёз маҳсулоти бўйича ҳолат ўрганилди. Жумладан, ҳудудларда захира миқдори 87 минг тонна ва аҳоли хонадонларида 232 минг тонна, жами 319 минг тонна пиёз маҳсулоти борлиги вилоятлар томонидан тасдиқланмоқда", дейилади хабарда.