Ўзбекистон телеканалларида Кушон империяси тарихига оид фильм намойиш этилади
- 05.08.2019 10:14
- 170
- Маданият
“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон қўлёзмаларида” лойиҳасининг ижодий гуруҳи “Буюк Кушон империяси: бу ҳақида ҳали айтилмаган” янги ҳужжатли фильми съёмкалари учун Ҳиндистонга йўл олди, деб хабар қиляпти uzbektourism.uz. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Фильм Кушон империясининг тарихи ҳақида сўзлайди. Унда Кушон хонлигининг энг гуллаб-яшнаган, ноёб гандхар маданияти шаклланган даврига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, Ўрта Осиё ва Ҳиндистон ҳудудларида яшаган халқларнинг маданий ва иқтисодий алоқалари диққат марказида бўлади. Ҳиндистондаги съёмкалар локацияси Ҳиндистон Миллий музейи, Матхура музейи, Агру музейи ва бошқа маданий-тарихий объектларни ўз ичига олади. Ҳиндистоннинг кушоншунос олимлари илк марта ўзбек томошабинлари учун Кушон цивилизацияси сир-асрорларини очади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа