Ўзбекистон ва Грузия ҳаво қатновини йўлга қўйиш ҳақида келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Грузия томонлари ҳар икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш ҳақида келишиб олдилар.

Uzbekistan Airways  16 июлдан  Тошкент — Тбилиси йўналиши бўйича қатновларни бошлайди деб хабар бераяпти ТАСС.

Рейслар ҳафтада икки марта, сешанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Қатновлар Airbus A320 самолётида амалга оширилади. Тошкент-Тбилиси оралиғидаги қатнов вақти 8 соатни ташкил этади.

Жорий, 2019 йилнинг 1-кварталида Ўзбекистондан Грузияга борганлар сони 4.5 нафардан ошиқроқ бўлган ва ўсиш 2018 йилнинг 1-чорагига нисбатан 279.4% ни ташкил этди.