”Ўзбекистонда ҳамкорлик учун янги имкониятлар кашф этмоқчимиз”: Швейцария компанияси раҳбари Нил Рамсден ЕТТБнинг Самарқанддаги анжумани ҳақида
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик анжумани чоғида Швейцариянинг «Business and Finance Consulting» гуруҳи раҳбари Нил Рамсден тадбир ҳақда ўз фикрларини билдирган.
- Компаниямиз аллақачон Ўзбекистон банклари билан алоқа ўрнатган. Ушбу тадбирда қатнашиш воситасида биз ўзбекистонлик шериклар билан ҳам ўзаро ҳамкорлик учун янги имкониятларни кашф этмоқчимиз.
Биз, асосан, кичик бизнеснинг умумий манфаатларига эътибор қаратамиз, Ўзбекистонда ҳам бунга ҳам катта аҳамият берилади.
Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, ЕТТБнинг йиллик йиғилиши Самарқандда ўтказилаётгани ушбу халқаро тузилманинг Ўзбекистон иқтисодиёти келажагига бўлган ишончидан далолат беради, дея Рамcденнинг сўзларини келтирмоқда “Дунё АА”.