Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачондан бошланади?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов коронавирусга оммавий эмлаш қачон бошланиши ҳақидаги саволга жавоб берди:

- Бу коронавирусга қарши вакцинанинг ишлаб чиқилиши ва оммавий қўллана бошланишига боғлиқ. Агар дунёда вакцина оммавий қўлланила бошланса, албатта, Ўзбекистонда ҳам касалликка қарши оммавий эмлаш бошланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғини берган эди.