Паст Дарғомдаги мудҳиш қотиллик вилоят ИИБ бошлиғи иштирокида муҳокама қилинди

Паст Дарғом тумани Чортут маҳалласида мудҳиш қотиллик юз берди. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов иштирокида мазкур қотиллик муҳокамаси атрофлича таҳлил қилинди. Унда туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари маҳалла аҳли иштирок этди.

Амакиваччаларнинг ўзаро келишмовчилиги пичоқбозликка айланиб кетади. Оқибатда бири ҳаётдан бевақт кўз юмди. Ёшлар масалалари ҳар вақт ҳам давлат ва жамият учун муҳим ҳисобланган. Эртамиз эгаларининг феъл-атвори, билими ва дунёқараши, жамиятда тутган ўрни, энг асосийси келажаги ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаслиги лозим. Ёшлар жиноятчилигини олдини олишда бир мушт бўлиб ишламасак натижа бўлмайди. Нима учун кейинги вақтларда ёшлар жиноятчилиги ортди? Унинг сабаблари таҳлил қилинганда, аксарияти ёшларнинг касб-ҳунар ўрганмасдан, таълим олмасдан бекор юришганидан. Агар ёшлар таълим-тарбияси, одоб-ахлоқида қатъий назорат бўлса жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга эришамиз, - деди бошқарма бошлиғи.

Шунингдек, маҳаллада нуронийларнинг роли ва таъсирчанлигини ошириш, оилада ота-оналар масъулиятини кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Маҳалла бешлигига ҳар бир оилани атрофлича ўрганиш, уларнинг муаммо ва масалаларига бефарқ бўлмаслик лозимлиги таъкидланди. Бу борадаги фикр-мулоҳазалар эшитилди.