Пахта қабул қилиш масканида сохталаштириш жинояти содир этилгани аниқланди
- 07.10.2019 18:00
- 286
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шуманай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” мансабдор шахслари “Ж” фермер хўжалиги томонидан жорий йилнинг 13-15 сентябрь кунлари 2.580 килограмм пахта хомашёси топширилган бўлса-да, жамият пул маблағларини талон-торож қилиш мақсадида, юк хатлари ва “ECAS” электрон дастурига сохта маълумотлар киритиб, умумий қиймати 20,8 миллион сўм бўлган 5.940 килограмм пахта хомашёсини қўшиб ёзиб, ҳужжатларни сохталаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа