Пенсия ва нафақа тўловлари ўз вақтида амалга оширилиб келиняптими?
Пенсия жамғармаси томонидан жорий йил декабрь ойи пенсия ва нафақа тўловлари учун талаб этилган маблағлар 6 декабрь кунига қадар тижорат банкларига тўлиқ молиялаштирилиб берилган.
Ўз навбатида банк карталари орқали олувчи фуқароларга маблағлар 3 декабрь кунига қадар банк пластик карталарига тўлиқ юкланиб, нақд шаклда олувчи фуқароларга 13 декабрь ҳолатига 72 фоиз тўловлар Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилди.
Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, жорий ой тўловлари Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан 27 декабрь санасига қадар тасдиқланган графикларга асосан пенсия ва нафақа олувчиларга тўлиқ етказиб берилишини маълум қилинган.