Пиёдалар йўлаги объект жойлашган ер, ҳудуд майдони, рельефига асосан қурилади, таъмирланади

Жорий йилнинг 30 апрель куни Zarnews.uz телеграм каналида  Самарқанд шаҳридаги Ҳусайн Бойқаро ва Навоий шоҳ кўчасининг Чуқур йўл кўчасидан бошланадиган қисмида пиёдалар йўлакларидаги дарахтлар остигача бетонланаётгани ҳақида танқидий хабар берилган эди.

Мазкур ҳолат бўйича шуни маълум қиламизки, бугунги кунларда Ҳусайн Бойқаро, Навоий шоҳ ва Чуқур йўл кўчаларининг пиёдалар йўлакларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу пиёдалар йўлакларини таъмирлаш жараёнида муҳандислик ечими ҳамда оммавий фойдаланиш объектларига олиб борадиган пиёдалар йўлаклари энли бўлиши зарурлиги жиҳатидан Чуқур йўл кўчасида икки ҳолатда дарахтларнинг атрофини бетонлаш ҳолати кузатилган. Бунда пиёдалар йўлаклари таъмирлаш ишларининг турлари ва ҳажмлари, асосан объектнинг жойлашган ерига, ҳудуд майдонига, рельефига, шунингдек, чиқинди ва қурилиш чиқиндилари бор-йўқлигига қараб белгиланган.

Шоҳруз НУРУЛЛАЕВ,

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси.