Пойтахтлик 2 нафар шахс фирибгарлик қилиб, қурилиш ишлари билан шуғулланувчи тадбиркордан 20 минг АҚШ долларини олган вақтда ушланди
Маълум бўлишича, улар Самарқанд вилоятидаги ҚВП ва поликлиникаларни жорий таъмирлаш учун Ҳукумат қарорлари асосида бюджет маблағлари ажратилишини айтиб, танишлари орқали 34 млрд сўмлик пудрат шартномасини тадбиркорга тегишли МЧЖга олиб беришни ваъда қилишган. Кейинчалик эса мазкур пудрат шартномаси қийматидан 8 фоизини улуш сифатида беришини талаб қилишган.
Шунингдек, “Кўмир таъминот” МЧЖ Тошкент вилояти филиали бошлиғи мазкур корхонанинг ҳозирги кунда вакант ҳисобланган Сирдарё вилоят филиалига раҳбар сифатида ишга қабул қилинишида кўмаклашиш эвазига фуқародан 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур раҳбар сўралган пул маблағини олган вақтида қўлга олинган.