Президент сайловига тайёргарлик қандай ташкил этиляпти?
Бугун Тошкентда Марказий сайлов комиссияси иш бошлади.
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев олиб борган комиссия мажлисида янги Ўзбекистонда Президент сайлови янгича тизимда, янги миллий қонунчилик асосида, умумэътироф этган халқаро стандартларга амал қилган ҳолда, бутунлай янгича муҳитда ўтиши таъкидланди.
Шунингдек, мажлисда Президент сайловини юқори даражада ташкил этишга эътибор қаратилаётгани алоҳида тилга олинди.
Ҳозирча Президент сайловига кимлар ва қайси партиялардан номзодлар илгари суриш-сурмаслиги маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари сайлови уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.