Пул ва бойлик ҳақида доно масаллар

Қашшоқлик ва бойлик ҳар доим нисбий тушунча бўлиб келган. Баъзан том маънода осмондан кутилмаган бойлик олган тиланчи уни нима қилишни билмай қолади. Баъзи “бойлар” ҳар доим ҳам пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсани қадрига етмайди. Қуйидаги масаллар эса одамларга бу вазиятларни тушунишга ёрдам берган.

Икки мағрур

Суқрот замондоши машҳур Диоген ҳар доим эски-туски кийимларда юрарди, у бочкада яшаб, барчага пулсиз ҳам яшай олиш мумкинлигини намойиш этган. Кўпчилик Диогенга қойил қолар, улар унинг қашшоқлиги билан чинакам фахрланишини биларди. Суқрот аксинча, яхши нарсалар, исрофгарчилик ва ҳашаматни яхши кўрарди. Унинг ҳам мулоҳазалари ва ҳаётга ёндашувини яхши кўрадиган кўплаб мухлислари бор эди.

Бир куни Диоген Суқротнинг ёнига боришга қарор қилди. Унинг ҳашаматли уйига кириб: “Қимматбаҳо гиламларинг устида жулдур кийимларим билан туриб, ғурурингни топтадим!”, деди.

Суқрот унга хотиржам жавоб берди: "Тўғри ўз ғуруринг билан топтадинг".

***

Ибодат

Шаҳарлик бири киши донишманднинг олдига келиб сўради:

- Мен ҳар куни Эгамга ҳамду санолар айтаман, ибодат қиламан, қўшним ҳам шундай қилади. Лекин Раббий унга фаровонлик беради, мен эса қанча ҳаракат қилмайин бундай марҳаматга ҳеч ҳам эриша олмаяпман. Бунинг сабаби нимада?

- Кунига неча марта ибодат қиласан?

- Роппа роса ўн марта - эрталаб беш марта ва кечқурун беш марта.

- Қўшнинг-чи? У Раббийни неча марта улуғлайди?

- Бунисини билмайман.

- Аввал яхшилаб билиб олиб, аниқлагинда, кейин олдимга қайтиб кел!

Бир ҳафта ўтгач, шаҳарлик яна донишманднинг олдига келди ва деди:

- Эрталабдан кечгача қўшнимни кузатдим ва у кунига бир неча маҳал ўнлаб марта ибодат қилишини аниқлаб олдим.

- Кўрдингми, мақсадга эришиш учун сен бор кучингни ишга солмаган экансан, шунинг учун қўшнинг билан бир хил натижага эриша олмаяпсан.

Киши тушунди ва чиқиб кетди. Бир ой ўтар-ўтмас у яна қайтиб келди:

- Мен ҳар куни қўшним билан бир вақтда ибодат қилиб, Раббийни улуғладим. Биз бир хил ҳаракат қилган бўлсак-да, Худонинг марҳамати менга эмас, ҳали ҳам унга тушиб туради. Нега? Ахир мен нима хато қилдим?

- Хатоинг шундаки, қўшнинг ҳеч қачон сенинг неча марта ибодат қилганингни санамайди.

 Ўлим фариштаси ва вақт

Ўта аййёр банк бошқарувчиси ҳалол мижозлар пулидан бойлик орттирди. У ишни йиғиб қўйиб, энди шунчаки ўзи учун ҳашаматда яшашга қарор қилди.  Бу ҳақда ўйлаши биланоқ, унинг олдига осмондан Ўлим фариштаси тушди. Қўрқиб кетган эркак ҳар қандай йўл билан ўзига вақт сотиб олишга қарор қилди.

- Уч кунгина беринг, яшаб қолай, эвазига бойлигимнинг учдан бир қисмини оласиз!, - деди у.

Фаришта рад этди.

- Унда пулимдан икки ... йўқ ... уч миллион бераман!  Менга бор-йўғи бир кунгина муҳлат беринг, ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиб, иш туфайли узоқ вақт кўрмаган оиламдан хабар олсам...

Аммо фаришта қароридан қайтмади.

Кейин одам ўғлига видолашув хати ёзиш учун камида бир-икки дақиқа вақт беришини илтимос қила бошлади. Фақат шу ягона истак фаришта томонидан қондирилди. Шунда бошқарувчи ўғлига ёзди: “Вақтингнинг қадрига ет. Миллионлаб долларларимга мен ҳатто бир соат ҳам  вақт сотиб ололмадим”.

Шиша ва кумуш

Бир киши руҳонийдан сўради:

- Авлиё ота, бир нарсани тушунолмаяпман: мен камбағал киши олдига борганимда, улар ҳар доим самимий ва ёрдам беришга тайёр туришади. Бой одамнинг олдига келсам, улар доим қўпол ва ёрдам беришдан ўзини олиб қочади. Наҳотки, пул ҳақиқатан ҳам одамларни бузадиган бўлса?

- Деразадан ташқарига қара, нимани кўряпсан?

- Болали аёл, бозорга кетаётган от арава...

- Яхши. Энди ойнага қара. Унда нима кўринади?

- Ойнада нимани ҳам кўришим мумкин? Албатта, ўзимни-да.

Кўрдингми, дераза ойнадан ясалган, ойна эса шишадан қилинган. Лекин шишага озгина кумуш қўшилгудек бўлса, одам ўзидан бошқа нарсани кўра олмайди.

Б.Муҳаммадиева таржимаси.