Қадимги даврларда одамлар фойдаланган ғалати нарсалар

Ўтмишда одамлар бугунги жамиятни ҳайратга соладиган ва ҳатто хижолатга қолдирадиган нарсалардан фойдаланганлар. Бироқ ўз даври учун бундай "ғалатилик"лар кундалик ҳаётнинг бир қисми бўлган эди.
Қабрлар учун сейф
Викториан даврида кўп жойларда марҳум дафн этилган қабр атрофида металл “сейфлар” ўрнатилган. Марҳумнинг қариндошлари ушбу конструкция орқали уни тиббий мақсадларда, хусусан, анатомияни ўрганиш учун жасад ўғирловчиларидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилишган.
Ит тутгич
Аслида бўйинбоғ ўрнини босган бу ғалати ихтиро 1940 йилда тез-тез тилга олинган. Бундай қурилма замонавий ҳайвонлар ҳуқуқлари ҳимоячиларини кайфиятини тушириб қўйса керак.
Ёвуз руҳлардан ҳимоя
XIX асрда ҳам вампирлар борлигига ишонишда давом этган одамлар бўлган. Уларнинг эса “ёвуз руҳлар”га қарши тура оладиган кундалик чамадони бўлган. Чамандонда саримсоқ эссенцияси, терак қозиғи, хоч, шунингдек, муқаддас сув ва шунга ўхшаш “қурилмалар”ни топиш мумкин эди.
Бурун тузатувчи асбоб
Аёллар ҳар доим мукаммал юз тузилишларга эга бўлишни хоҳлаган, шу сабабли 1930 йилларда аёллар бурнини тузатишга ёрдам берадиган жуда ғалати қурилма пайдо бўлди. Бундан ташқари, ўша пайтда одамлар жарроҳликка зид бундай муқобиллик жуда самарали эканлигига шубҳа қилмаган.
“Оқсоқ” юбка
Ушбу либос ўз номини юбканинг аёлларнинг юришига таъсири ортидан олди. У тўпиқларгача узун ва жуда тор бўлгани боис аёллар оқсоқланиб юрганга ўхшарди. Бу кийимдан фақат 1910-1914 йилларда фойдаланилган, кейин эса бундай юбка ноқулай бўлганлиги туфайли тезда унутилган.
Секторли соат
Кўпчилик учун одатий бўлмаган бундай соатлар модаси асосан 1970 йилларда кузатилган. Ушбу версиянинг классик соатлар ўртасидаги фарқи шунда эдики, унда циферблат ўрнига фақат секторларга бўлинган майдон бўларди. Миллар охирига етган заҳоти автоматик равишда орқага қайтган.
Учар машина
1940 йилда ихтирочи Жесс Диксон оммага ғайриоддий учар машинани тақдим этди. Ишлаб чиқариш жараёнида кўпроқ вертолёт ва тракторнинг гибридига ўхшаган бу машина ҳеч қачон илдиз отмаган.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.