Қаҳрамонлик кўрсатган ўқувчилар тақдирланди

Мактаб битирувчилари - Шоҳрух Бобораҳимов, Мурод Саидалимов, Озод Ўткиров ва Жасур Эшназаровларнинг 1 июнь куни 4 ёшли Шукронанинг ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида хабар қилган эдик.

Бугун вилоят мактагача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Шокир Султонов Самарқанд шаҳридаги улар ўқиган 80-умумтаълим мактабида бўлиб, улар кўрсатган жасорати бугун кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинаётганлиги қайд этди.

- Юртимизга сиз каби мард, жасоратли ва ватанпарвар фарзандлар керак, - деди Ш.Султонов.

Учрашувда ёш қизалоқ (4 ёшли) Собиржонова Шукурона Илҳом қизининг ҳаётини сақлаб қолиб, жасорат кўрсатганлиги ва инсонийлик бурчини аъло даражада бажариб, республикамизнинг миллионлаб ёшларига ўрнак кўрсатганлиги учун мактаб битирувчилари вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

***

Шунингдек, уларга Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 4 та ноутбук берилди. Бундан ташқари, уларнинг ўқишга киришда қўшимча дарслар ҳамда хорижий тилларни ўрганишдаги харажатлари қоплаб бериладиган бўлди.