Қайси металл дунёда энг қиммат ҳисобланади?
#Ўқинг_қизиқ!
Гарчи инсоният металлдан тузилмаган бўлса-да, у цивилизациянинг бу бойлигидан ҳамма жойда, ҳар жабҳада фаол фойдаланиб келади. Бугунги рейтингда дунёнинг таниқли товар биржалари томонидан 2021 йилда сотиладиган энг қиммат металлар ўнталиги жой олган.
Кумуш
Ҳар йили дунёда 40 минг тонна кумуш ишлаб чиқарилади. У кўп асрлар давомида ўз қийматини сақлаб келган ишончли ва талаб қилинадиган инвестиция воситасидир. Кумушнинг 1 килограмм баҳоси 89 АҚШ долларига тенг.
Скандий
Скандийсиз илмий тадқиқотлар, қирувчи самолётлар, бейсбол таёқчалари, шунингдек сунъий йўлдошлар ва инсониятнинг яна кўп бошқа ишлаб чиқаришларининг имкони бўлмасди. Йилига 15 тоннадан 20 тоннагача ишлаб чиқариладиган металлнинг 1 килограмм баҳоси 3460 АҚШ долларига тенг.
Рений
Электротехника ва электроникада кенг қўлланилади. Ренийсиз аэрокосмик саноати, авиация ва металлургия соҳаси қийналган бўлар эди. Йилига 50-60 тонна ишлаб чиқариладиган металлнинг нархи 4150 $/кг.
Рутений
Электрокимё саноатининг ажралмас қисми ҳисобланадиган кўп сонли фойдали хусусиятларга эга бўлган платина гуруҳининг вакили рутенийнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 30 тоннага тенг. Бу элементни сотиб олиш учун килосига 9002 АҚШ доллари тўланиши керак бўлади.
Осмий
Килоси 12 800 АҚШ доллари қилиб белгиланган металл найчали ёзув қуролидан фойдаланишни истайсизми? Осмий патифонда айланадиган электр алоқалар ўрнатадиган игналар, жарроҳлик имплантлари, оптик микроскоп ва бошқа соҳаларда ишлатилади.
Платина
Платинанинг йиллик ишлаб чиқарилиши 160 тоннадан ошмайди. Платина сайёрадаги энг қиммат металлардан бири ҳисобланади – унинг бугунги кундаги нархи килосига 34 562 АҚШ долларига тенг. Қўллаш соҳалари – заргарлик буюмлари, стоматология, қурол-яроғ ва ҳоказолар.
Олтин
Бутун инсоният тарихи давомида энг машҳур ва талаб қилинадиган металл. Асосан заргарлик соҳасида қўлланиладиган олтиннинг халқаро валюта нархи килосига 58 836 АҚШ доллари қилиб белгиланган.
Палладий
Етакчи учталикни йилига 200 тонна ишлаб чиқариладиган, баҳоси эса килосига 77 837 АҚШ доллари тенг келадиган палладий очиб беради. Палладий аэрокосмик, авиация, стоматология ва бошқа кўплаб соҳаларда қадрланади.
Иридий
Самолёт двигателлари ҳамда чуқур сув остида олиб бориладиган ишларда фаол қўлланиладиган иридий сайёрадаги иккинчи қимматбаҳо кимёвий элемент ҳисобланади. Йилига 3 тонна ишлаб чиқариладиган иридийнинг бир килоси 102 880 АҚШ доллари туради.
Родий
Платина гуруҳидаги энг қиммат ва олижаноб металл бу – родий элементи. Ҳар йили 30 тоннагача қазиб олинади ва родийнинг бир килоси 675 166 АҚШ долларига тенг. У катта талабга эга ва камдан-кам учрайди, у нометалл буюмлар, ойна ишлаб чиқаришда, атом ва заргарлик саноатида кенг қўлланилади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.