Қайси усуллар тана ҳароратини туширишда фойда бермайди?

Қуйидаги ҳолатлар тана ҳароратини туширишда фойда беради, деган фикр бор. Аммо бу нотўғри. Хўш, қайси ҳолларда тана ҳароратини тушириш фойдасиз?

14 ёшгача бўлган болаларга аспирин бериш. Ушбу препарат жигар ва миянинг шишиши билан боғлиқ хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин (Рея синдроми).

Танани сирка (уксус) ёки спиртли ичимликлар билан артиш. Айниқса, бола ҳақида гап кетганда, танага суртилган спиртли ичимлик нафас йўлларига киради ва бундан ташқари, у терига сингиб кетади. Натижада, спиртли ичимликлардан заҳарланишга олиб келади. Сирка (уксус) эса терини куйдиради.

Шифокор билан маслаҳатлашмасдан совуқ душ қабул қилиш. Бундай усул орқали ҳароратнинг кескин пасайтирилиши ангиоспазмни келтириб чиқариши мумкин. Бу эса ҳолатни янада ёмонлаштиради.

Манба: «Соғлом ҳаёт».