Қайсиларида бепул, қайси шифохоналарда пуллик тест топшириш мумкин?
Бугунги кунда коронавирус юқтирган ёки юқтирмаганлигини билиш мақсадида тест топшириш илинжидаги фуқаролар сони кўпаймоқда. Тест топшириш учун ўтган йили лабораториялар сони саноқли эди. Бу йил уларнинг сони яна ошди.
Қуйида вилоят миқёсида аҳоли тест топшириши мумкин бўлган шифохоналар рўйхатини келтирамиз:
- Самарқанд вилояти санитария эпидемиологик-осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази. Яъни вилоят СЭС;
- Самарқанд, Каттақўрғон шаҳар, Пайариқ, Самарқанд, Ургут тумани санитария эпидемиологик-осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларида аҳоли бепул тарзда вирусга чалинган ё чалинмаганликларини аниқлаши мумкин.
Бир қатор хусусий клиникалар:
- «Нео вита» тиббиёт маркази;
- «Parizoda medical servis»;
- «Inexlab» МЧЖ;
- Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-сонли клиникаси;
- «Medexpert»;
- “Gamma med clinic” УК;
- «Innova»;
- “Самарқанд тиббиёт диагностика” каби клиникаларда пуллик асосда тест топшириш имконияти мавжуд.