Қўшма Штатларда ўлим жазосига мораторий эълон қилинди
- 02.07.2021 09:39
- 86
- Самарқанд
АҚШ Бош прокурори Меррик Гарланд федерал даражада ўлим жазосини ижро этишга мораторий эълон қилди.
Мораторий Адлия вазирлигининг тегишли процедуралари текширилгунча давом этади.
"Адлия вазирлиги федерал жиноий тизимда ҳар бир шахсга нафақат АҚШ Конституцияси ва қонунларига мувофиқ ҳуқуқлар берилишини, балки адолатли ва инсонпарвар муносабатни ҳам таъминлаши керак" деди Бош прокурор.
Қўшма Штатларда федерал даражада ўлим жазосига рухсат берилган, аммо 23 та штат, шунингдек пойтахт ва Пуэрто-Рико маҳаллий даражада ўлим жазосидан воз кечган.
Ўлим жазоси тўғрисидаги ахборот маркази ( (Death Penalty Information Center)нинг маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён уч марта қатл ижро этилди, 2020 йилда 17 киши қатл этилган эди. Марказ маълумотларига кўра, 2020 йил октябрь ойида Қўшма Штатларда ўлимга маҳкум этилганлар сони 2,5 минг кишидан ошган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 49 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа