Қўшработда профилактика инспекторига пора беришга уринган шахс қўлга олинди
27 март куни соат 01:00 лар атрофида Қўшработ тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари инспектори “Соҳибкор” маҳалласи ҳудудида шубҳали тарзда ҳаракатланиб келаётган “Тико” русумли автомашинага “тўхташ ишораси”ни берганида, автомашина ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай, кочиб кетган.
Инспектор автомашинани ортидан боргач, ҳайдовчи автомашинасини тўхтатиб, қочиб кетган. Ҳайдовчини таъқиб қилиб, ушлаб, шахсига аниқлик киритилганида у Қўшработ тумани “Бойпўшли” маҳалласида яшовчи, 1979 йилда туғилган Н.А. эканлиги аниқланган.
Фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумон қилиниб, туман тиббиёт бирлашмасининг нарколог кўригидан ўтказилганида 0,549 мг. миқдорида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб бориш давомида ушбу фуқаро содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатини қонуний расмийлаштирмаслик ва белгиланган жаримани қўлламаслик учун профилактика инспекторига 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида беришга уринган.
Унга қилаётган ҳаракатлари ноқонуний эканлиги, пора бериш, олиш, жиноят эканлиги тушунтирилишига қарамасдан, 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида беришга уринган.
Профилактика инспектори ҳолат юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.
Мазкур билдирги асосида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими ва Қўшработ туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, А.Н. профилактика инспекторига 1 миллион сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.