Қозоғистонда коронавирус қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди

Қозоғистонда 13 июль санаси коронавирус қурбонлари хотираси учун мотам куни, деб эълон қилинган. Мамлакатда барча байроқлар туширилган, радио ва телеэфирлардаги рекламалар ва кўнгилочар давтурлар бекор қилинган, давлат ташкилотлари ва ОАВ сайтлари оқ-қора ранга ўтказилган.

Коронавирус пандемияси қурбонлари хотирасига эълон қилинган умумхалқ мотам куни Нур-Султон шаҳри вақти билан соат 12:00 (Тошкент вақти 11:00)да мамлакат бўйлаб бир дақиқа сукут сақлаш эълон қилинди.

Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тоқаев ва бошқа мансабдор шахслар коронавирус қурбонлари оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришди.

13 июль ҳолатига мамлакат бўйлаб 58 253 нафар коронавирус ҳолати қайд этилган. 34 минг бемор соғайган ва 375 нафар бемор вафот этган.