Қозоғистонда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради, бир киши ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра, 2019 йил 13 декабрь куни эрталаб соат 9:30 лар атрофида Қарағанда вилоятидаги «Қарағанда-Балхаш» автомобиль йўлида, қарама-қарши тўқнашув оқибатида Ўзбекистон фуқароси И.Й. ҳалок бўлди, А.Й., В.К. ва Ҳ.А. жароҳатланиб, касалхонага ётқизилган. Уларнинг барчаси Қозоғистон ҳудудига Россиядан киришган.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, ушбу факт бўйича Қарағанда вилояти йўл полицияси тергов олиб бормоқда.

Элчихонанинг консуллик бўлими вазиятни назоратга олган ва Қарағанда вилоятининг тергов органлари ва тиббий муассасалари билан алоқада бўлиб турибди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этган ва Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳри, Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қарағанда вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига: +7-717-295-42-52 рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.