Қозоғистонлик тадбиркор аёл Ўзбекистонга суюлтирилган газни ноқонуний экспорт қилган
- 04.11.2021 18:27
- 123
- Хориж

Чимкент шаҳридаги корхона директори бўлган аёл Ўзбекистонга суюлтирилган газни ноқонуний йўл билан етказиб берганликда айбдор деб топилди.
Қайд этилишича, тергов давомида аёл 2020-2021 йиллар давомида номаълум шахслардан суюлтирилган газни сотиб олиб, сохта ҳужжатлар билан божхона чегараси орқали оғирлиги 966 тоннадан ортиқ бўлган суюлтирилган газни ноқонуний равишда 146 миллион тенгедан ортиқ маблағга Ўзбекистон ва Тожикистонга сотганлиги аниқланган.
Суд ҳужжатларни қалбакилаштириш ва нотўғри кўрсатилган компаниялар билан ҳисоб-китоблар амалга оширилганини тасдиқлаган.
Аёлга нисбатан 4,3 миллион тенге миқдорида жарима қўлланган. Шунингдек, контрабанда товарлар миқдори ҳам ундирилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
"Шифобахш" олма
- Кеча, 13:46
- Мутолаа
“Ташаббусли бюджет”: 129 овоздан 17083 тагача
- 06/09, 18:12
- Ўзбекистон
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- 06/09, 14:39
- Ўқинг, қизиқ!
Ноқонуний қурилишларга барҳам берилади(ми?)
- 06/09, 10:39
- Самарқанд