Қозоғистоннинг Тенгиз нефть конида 359 нафар кончи коронавирус инфекцияси билан касалланди

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида жойлашган мамлакатдаги энг йирик Тенгиз нефть конида коронавирус билан касалланганлар сони 359 нафарга етди. Бу ҳақда бугун коронавирусга қарши курашиш ҳудудий тезкор штаби маълум қилди.

Душанба куни мамлакатда жорий этилган фавқулодда вазият ҳолати ўз якунига етди. Бироқ карантин чекловлари сақланиб қолмоқда.

Тезкор штаб тақдим этган маълумотга кўра, Тенгиз нефть кони карантин стационарларида 2 мингдан ортиқ одам шифокорлар назоратига олинган. “Булар COVID-19 инфекцияси қайд этилган беморлар билан яқин алоқада бўлган шахслар ва уларнинг оила аъзолари. Ҳудудда жами 17 та касаллик ўчоғи аниқланган - бу ишчилар истиқомат қиладиган аҳоли яшаш максанлари”, дейилган тақдим этилган маълумотда.

Шу билан бир қаторда, 359 нафар кончидан 64 нафаринингсоғайганлиги айтилмоқда.

Пудратчи компаниялар томонидан касаллик тарқалган ҳудуддан 16,2 минг нафар ходим олиб чиқиб кетилган. Яқин кунларда яна 800 нафар ходимнинг олиб чиқилиши режалаштирилмоқда.